Фото. Тошкентда махсус патруль гуруҳлари ташкил этилди

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Тошкент шаҳри фуқаролари ва меҳмонларига хизмат кўрсатиш мақсадида шаҳарда махсус патруль гуруҳлари ташкил этилди.
Ушбу гуруҳлар замонавий кийим-кечак, махсус анжом ва техника воситалари билан таъминланди. Бу ҳақда Тошкент ШИИББ хабар берди.
«Махсус патруль» гуруҳлари томонидан шаҳар фуқаролари ҳамда чет элдан келган меҳмонларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида пойтахтнинг «Тошкент» вокзали, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ва Мустақиллик майдонида хизмат олиб боришлари йўлга қўйилди.
Замонавий уяли телефон воситасига юкланган «Транслейтер» дастурий тизими ёрдамида меҳмонлар билан чет тилларда овозли таржима орқали мулоқот қилиш ҳамда «Навигатор» дастурий тизимидан фойдаланган ҳолда пойтахтнинг турли манзиллари ва жойлари юзасидан электрон харита орқали маълумотлар билан ёрдам кўрсатиш имкониятлари яратилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter