Фожиа қурбонлари оилаларига 100 млн сўмдан компенсация берилади
Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган ўпирилиш жойида олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида кеча ва бугун 6 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва уларнинг шахсига аниқлик киритилганди.
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, Ҳукумат комиссияси топшириғига мувофиқ, Юнусободдаги метро қурилиши вақтида ҳалок бўлган олти нафар ишчининг ҳар бири учун уларнинг оила аъзоларига 100 миллион сўмдан компенсация пули ажратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter