Фермерлар вилоят ҳокими қаршисида қасамёд қилди
Гулистон шаҳри ҳокимлиги қаршисидаги юрт байроғи майдонида ғалладан мўл ҳосил етиштиштиришга азму қарор қилган Боёвут ва Гулистон туманлари фермерлари ўз аҳдларига, шон-шавкатларига содиқлигини ифодалаб, юрт тараққиётига беқиёс ҳисса қўшишни, нопок ишларга қўл урмасликни эзгу ният қилиб, қасамёд қабул қилдилар, деб хабар бермоқда «Сирдарё ҳақиқати» газетаси.
Вилоят ҳокимлиги газетасининг хабарига кўра, шундай ғаллакор фермерларнинг қасамёд қабул қилишига бағишланган тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ўзгача кўтаринки руҳда бўлиб ўтган.
Тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг вакиллари иштирок этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter