Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фермерлар ўз ерида нима етиштиришни қачон эркин танлайди? Президент матбуот котиби жавоб берди

Фермерлар ўз ерида нима етиштиришни қачон эркин танлайди? Президент матбуот котиби жавоб берди

Шерзод Асадов

Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби Шерзод Асадов бугун брифингда иштирок этди. Брифинг якунига етгандан сўнг матбуот котиби журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди ва қишлоқ хўжалигида фермерлар қачондан бошлаб ўз ерларида етиштириладиган экин турини эркин танлай олишини маълум қилди.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Унга кўра, яқин йилларда юртимизда фермерларга етиштирадиган экин турини эркин танлаш имконияти берилишини кутиш мумкинми?

– Сиз айтган йиғилишда асосан ер бериш тартиби ва ундан фойдаланиш масалалари ҳақида сўз юритилди. Лекин шундай бўлса ҳам, мен сизнинг саволингизга жавоб бериб ўтаман.  Бугунги кунда пахта ва ғалла экинлари маҳаллий ҳокимликларнинг жойлардан олинган умумлашган таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан жойлаштирилмоқда. Бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан мустақил тарзда жойлаштирилмоқда.

Шунингдек, ишсиз аъзолари бор оилаларга, жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган оилаларга ажратилаётган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари фуқаролар томонидан эркин ва мустақил тарзда жойлаштирилмоқда. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясига асосан босқичма-босқич тарзда 2023 йилдан бошлаб давлат томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш амалиётидан тўлиқ воз кечилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг