Фармацевтикада коррупцияни жиловлаш учун янги «усул» йўлга қўйилди
![Фармацевтикада коррупцияни жиловлаш учун янги «усул» йўлга қўйилди](https://static.xabaruz.com/crop/3/6/720_460_95_3617070330.jpg)
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги коррупция сабаб жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилувчи махсус бот фаолиятини ишга туширди.
Эндиликда аҳоли соҳага доир қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келганда, ушбу бот ёки ишонч телефони орқали агентликка мурожаат қилиши мумкин.
Мурожаатлар фуқаронинг шахсига доир маълумот ошкор этилмаган ҳолда ўрганилади ва ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатлар зарур ҳолларда қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter