Фарғоналик ишончли вакил қўштепаликлар билан учрашди
Ўтаётган ҳар бир кун бизни қизғин сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига яқинлаштирмоқда. Сайлов тобора ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.
Сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари бошланди. Табиийки, ЎзЛиДеП ҳам партиядан Президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан келиб чиқадиган янги форматдаги тарғибот-ташвиқот тадбирларига жиддий киришган.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Энахон Сидиқова бугун Қўштепа тумани сайловчилари билан учрашди.
Тумандаги 15-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда Лангар, Шодлик, Қоракалтак маҳаллалари аҳолиси иштирок этди.
Ушбу тадбирда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг аввалги ва ҳозирги фаолиятининг асосий жиҳатлари таҳлил қилинди, номзоднинг сайловолди дастури асосий мазмун-моҳияти сайловчиларга етказилди.
Энахон Сидиқова сайловчилар билан учрашувларини Қўштепа туманидани 20-умумий ўрта таълим мактабида давом эттирди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг меҳнат фаолияти ва сайловолди дастури иштирокчиларга таништирилди.
Сайловоли дастурида барча соҳалар қатори фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили сифатида қаралди. Хусусан, эндиликда шаҳар ва туманларда иқтисодий комплекс таркибига кирадиган барча идораларнинг бош вазифаси “маҳаллабай” ишлаш асосида камбағалликни қисқартириш ва ишсизликни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилади.
Бундан ташқари, 2026 йил якунигача камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш асосий вазифалар сирасига киради. 2023 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилади.
Cифатли таълимга инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили сифатида қаралади. Мактабгача таълимдаги қамров даражаси ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилади. Бунинг учун қўшимча равишда 7 мингдан зиёд янги боғча ташкил этилади. Олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга, асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилади, – деди Энахон Сидиқова.
Ишончли вакилнинг навбатдаги манзили туман Маданият маркази бўлди. Унда сайловчиларга келгуси йилларда амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Шунингдек, ижодкорлар ҳамда хушовоз хонандалар иштирокидаги оммавий тадбир қўштепаликларга унутилмас онларни ҳадя этди.
Шоҳсултон Тўхтаматов, ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter