Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонага келин бўлган англиялик қиз қандай яшамоқда? (фото)

Фарғонага келин бўлган англиялик қиз қандай яшамоқда? (фото)

Фото:«Vodiy24.uz»

Англияда туғилиб ўсган Женни Добсон Фарғона вилоятига келин бўлиб тушгани ҳақида хабар берилган эди. «Vodiy24.uz» нашри  репортаж тайёрлаб, бошқа тафсилотларни ҳам ошкор қилди. 

«Женни ва Нуриллохон бундан 3 йил илгари БААнинг Дубай шаҳрида танишган. Нуриллохон бу шаҳарда туризмни ривожлантиришга ихтисослашган компанияда хизмат қилади.Женни эса болалар тарбиячиси. Тақдир насиб деганларидек, ёшлар бир-бирига кўнгил қўйди. Уларнинг ота-оналари ҳам муносабатларни ижобий қабул қилишди. Аввалига Дубайда тантанали тўй бўлди, 16 июл куни бу ерда.Женни хоним ҳамма урф-одатларимизни ўзлаштиришга ҳаракат қиляпти, барчасини юракдан бажаряпти. Энг муҳими, ҳеч иккиланмасдан эътиқодимизга амал қилиб, муқаддас динимизни қабул қилди. Кўриб-турганингиздек, оилада ҳамма бахтиёр», дейилади хабарда.

Фото:«Vodiy24.uz»

– Тонг саҳарда уйғониб, кўча супуриш, нонушта тайёрлашнинг ҳам ўзига ҳос завқи бор экан. Мен аввалдан мусулмон оиласига ҳавас билан қарардим. Орзуларим амалга ошди. Оилада ҳамма инглиз тилини яхши билади. Онажоним мени Жаннатхон деб чақирадилар. Ўзбекча исмим чиройли талаффуз қилинар экан. Фуқаролик паспортимга ҳам шу исмни қайд эттирсаммикан, деб ўйлаб қолдим. Ўзбек таомларини ижтимоий тармоқларда кўриб ўргандим. Манти, мастава, сомса, ош тайёрлашга ҳаракат қилдим, – дейди британиялик келин. 

Фото:«Vodiy24.uz»

Қайнона Муҳайё опага кўра, оилада ҳамма инглиз тилида гаплаша олади. Шу сабабли келинчак билан мулоқот қилишда ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг