Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонадан Сўхга мунтазам авиапарвозлар йўлга қўйилди

Фарғонадан Сўхга мунтазам авиапарвозлар йўлга қўйилди

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Жорий йилнинг 12 декабрь кунидан бошлаб «Humo Air» МЧЖ авиакомпанияси Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида дастлабки босқичда ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.

Парвозлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Фарғона – Сўх йўналишида соат 10:00да ва Сўх – Фарғона йўналишида соат 12:00да бажарилиши режалаштирилган. Авиақатновлар АН-2 самолётларида амалга оширилади. Парвоз давомийлиги 30 дақиқани ташкил этади.

Йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимияти биноларида харид қилиш имкониятига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг