Фарғонада тўланмай турган 780 миллион сўмлик иш ҳақи ундириб берилди
Меҳнат инспекциясининг мурожаат каналига йўлланган хабарда «Фарғона ёғ-мой» АЖ ходимларига иш ҳақи вақтида тўланмаётгани баён қилингани хабар қилинган эди.
Мазкур ҳолат инспекторлар томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада ходимларнинг жами 759 млн. 675 минг сўм миқдордаги иш ҳақлари ундириб берилди.
Меҳнат вазирлиги томонидан маълум қилинишича, 2020 йил 31 январ ҳолатига кўра, ходимларнинг иш ҳақидан қарздорлиги мавжуд эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter