Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада 90 нафар ИИБ ходими турли даражадаги жазога тортилди

Фарғонада 90 нафар ИИБ ходими турли даражадаги жазога тортилди

Фото: «Xabar.uz»

Фарғонада ички ишлар органлари ходимлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар, хизмат интизомининг бузилиши, шунингдек, улар ўртасида учраётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Айтилишича, танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган айрим ходимларга нисбатан турли интизомий таъсир чоралари кўрилган. Хусусан, фаолиятида кечириб бўлмас хатога йўл қўйган 2 нафар ходимни ички ишлар органлари сафидан бўшатиш, 2 нафар ходимни хатти-ҳаракатига интизомий жазо сифатида махсус унвонини бир поғонага пасайтириш бўйича таклиф киритилган. Хизмат интизоми ва қонунчиликни бузишга мойил 10 нафар ходимнинг фаолиятини интизомий кенгашларда муҳокама қилиб, уларнинг ички ишлар органларида қолиш-қолмаслик масаласини ҳал этиш бўйича топшириқлар берилган. Бундан ташқари, 2 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 6 нафарига қаттиқ ҳайфсан берилган, 68 нафар ходим эса огоҳлантирилган.

Қисқаси, хабар мазмуни шу. Турли даражадаги интизомий жазога тортилган ходимлар миқдоридан келиб чиқилса, савол туғилади: битта вилоятга... кўплик қилмайдими?!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг