Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Саидмурод Ғуломович Аминжонов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
С. Аминжонов вилоят ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари, Данғара тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Шунингдек, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ҳам тайинланди.
Хусусан, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига Комилахон Кавлонова ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари лавозимига Дилмурод Асқаров ва Топволди Холдоров тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter