Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона: беш нафар боланинг энди оиласи бор

Фарғона: беш нафар боланинг энди оиласи бор

Эзгуликнинг қаноти бор дейишади. Яқиндагина Фарғона вилоятида оилавий болалар уйи очилгани ҳақида хушхабар тарқалганди.

Ҳеч қанча ўтмасдан Қўштепа тумани,  Ватан маҳалла фуқаролар йиғини, Гулшан кўчаси, 22-уйда яшовчи хонадон соҳиблари Элёржон Зокиров  ва    Санобархон Зокирова Марғилон шаҳрида жойлашган 1-Меҳрибонлик уйидан 4 нафар ўғил ва 1 нафар қиз жами 5 нафар тарбияланувчиларни олиб, «Мустақил оилам келажагим пойдевори» номли оилавий болалар уйини ташкил этди.

Элёржон аканинг фарзандлари, яъни Фарғона Давлат университетининг талабаси Моҳичеҳра ва Низомий номли Тошкент Давлат университети талабаси Элёржонинг энди ота-онасига кўмакчи  укалари ва синглиси бор. Опа-акаларининг ўрнини тўлдириб турган, хонадонга қувонч олиб кирган бу болалар тезда янги оилага ўрганиб кетишди. Болажонларнинг бири келажакда «дадам каби фельдшер бўламан», деса яна бири «онам каби ўқитувчи касбини танлайман», дейди...

Болаларнинг келгусида ўз орзуларига эришиш учун бу хонадонда барча шароитлар мавжуд. Муҳими, уларнинг ўзларига бўлган ишончини орттирадиган ота-онаси, ака-опаси бор. Оила бахтини ҳис қилиб яшашдан ҳам ортиқ бахт борми дунёда.

Энг қувонарлиси, бу каби оилавий болалар уйининг кўпаяётгани, Фарғона вилоятининг ўзида уларнинг сони бештага етгани.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг