Фанлар академияси тизимида янги институт ташкил этилди
Ҳукумат қарори билан Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилди.
Қарорга кўра, Давлат ва ҳуқуқ институти (Институт) давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.
Жамият ва давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларга маслаҳат ва эксперт ёрдамини ташкил қилиш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Институт ходимларига Фанлар академияси илмий ташкилотлари учун татбиқ этилган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.
Институт ноширлик фаолияти билан шуғулланиши ва ўзининг матбаа органини («Давлат ва ҳуқуқ» журнали) ташкил қилиши мумкин.
Шунингдек, қарор билан Институт тузилмаси тасдиқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter