Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕХҲТ вакилининг Ўзбекистонда баъзи сайтларни блоклашдан чиқариш ҳақидаги чақириғига расмий муносабат билдирилди

ЕХҲТ вакилининг Ўзбекистонда баъзи сайтларни блоклашдан чиқариш ҳақидаги чақириғига расмий муносабат билдирилди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистон ҳукуматини сайтларни блокламасликка ва ОАВ ҳақидаги қонунни халқаро нормаларга мувофиқлаштиришга чақирди.

«Мен ҳукуматга онлайн ОАВга киришни таъминлаш бўйича бир қатор ислоҳотларни амалга оширишини сўраб мурожаат қилган эдим. Яна бир марта таъкидламоқчиман, ҳар қандай сайтни блоклаш фақатгина истисно ҳолатларда ва халқаро стандартларга мос келгандагина оқланиши мумкин», – деган Арлем Дезир.

Унинг маълум қилишича, Ўзбекистонда ««Ozodlik», Eurasianet.org», «AsiaTerra», «Uzmetronom», «Фергана.ру» ва бошқа онлайн-нашрлар ҳамон блокда.

Арлем Дезир Ўзбекистон ҳукуматини блокланган сайтларга киришни қайта тиклаш ва мамлакатда ахборот олиш ҳамда фикр билдириш эркинлигига алоқадор қонунлар ва ҳуқуқий ҳужжатларни ислоҳ қилишга чақирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ЕХҲТ ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакилининг бу баёнотига расмий муносабат билдирди.  

«Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги жамиятни демократлаштириш, мамлакатда ОАВнинг ролини ошириш ва ошкораликни таъминлаш борасидаги ислоҳотлар доирасида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, ОАВ ва фуқаролик журналистикасини ривожлантириш, журналистлар мавқеи ва давлат органлари очиқлик даражасини оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Агентлик ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили А.Дезирнинг баёноти билан танишиб чиқди ва айрим янгиликлар веб-ресурсларига кириш муаммолари борасидаги фактларни диққат билан ўрганади.

Агентлик ЕҲҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили билан ҳар қандай масалада мулоқот қилишга ва ахборот соҳасида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга доимо тайёр», — дейилади Комил Алламжоновнинг расмий баёнотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг