Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эвакуаторчига ким ҳақ тўлайди: суғурта компаниясими ёки ҳайдовчи?

Эвакуаторчига ким ҳақ тўлайди: суғурта компаниясими ёки ҳайдовчи?

Кадр: «YouTube»

«Фалокат экан, яқинда машинамни уриб олдим, эвакуатор чақиришга тўғри келди. Эвакуаторчи пул талаб қиляпти, уни суғурта компанияси пул тўлаши керакмасми? Ахир мажбурий суғуртам бор-ку? (Самарқанд вилояти)»

Мазкур фуқаронинг саволига Адлия вазирилигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида жавоб берилди.

«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунга асосан, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига кўра суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчиларга уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ушбу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта пули доирасида қоплаш мажбуриятини олади.

Яъни мазкур шартнома турида эвакуатор хизматига суғурта ташкилоти пул тўлаши назарда тутилмаган. Ихтиёрий суғурта тури бўйича суғурталанган транспорт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда, шартномага мувофиқ, эвакуатор хизматига суғурта компанияси пул тўлаши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг