Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Етти ҳудуд аҳолиси жиддий огоҳлантирилди

Етти ҳудуд аҳолиси жиддий огоҳлантирилди

Фото:«Xabar.uz»

2022 йил 17-24 март кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

Унга кўра:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг  «Чимён» тоғларида;

Наманган вилояти: Поп тумани ва «Қамчиқ» довони ҳудудида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда мазкур йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг