Эртага халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши сессияси чақирилади
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг эллик бешинчи сессияси 2018 йил 24 август куни соат 7:30 да вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида чақириш тўғрисида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг қарори эълон қилинди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашида бўшаб қолган ўринга 2018 йил 19 август куни ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида вилоят сайлов комиссиясининг ахбороти ва сайланган депутатнинг ваколатини тасдиқлаш;
- Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси депутатлик гуруҳи таркибига ўзгартириш киритиш;
- Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати;
- Соғлом овқатланишни ташкил этиш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи;
- Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссия тузиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг ижроси.
Шунингдек, кенгаш сессиясида ташкилий масала ҳам кўрилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter