Эртага «Тошкент — Москва — Тошкент» чартер рейси амалга оширилади

30 июнь куни «Тошкент — Москва — Тошкент» йўналишида чартер рейс амалга оширилади.
Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабарида айтилган.
Қайд этилишича, парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.
Бугун «Сеул – Ташкент – Сеул» ва «Тошкент – Истанбул – Тошкент» чартер рейслари амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter