Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага ҳайит муносабати билан жамоат транспорти 04:00дан ишлайди

Эртага ҳайит муносабати билан жамоат транспорти 04:00дан ишлайди

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати

Жорий йилда юртимизда Рамазон ойи ва ҳайит байрамини кенг нишонлаш, халқимизга муносиб шароит яратиш мақсадида барча мутасадди ташкилотлар қатори «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳам алоҳида тайёргарлик кўрди.

Хусусан, 2019 йилнинг 13 май куни жамиятнинг махсус 25-ф-сонли фармойиши қабул қилинди. Унда ушбу муқаддас ой ва ҳайит байрами кунлари йўловчи ташишда жамият томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб, аниқ чора-тадбир ишлаб чиқилди. Шунга кўра ҳайдовчи ва чиптачилар ўртасида йўналишларнинг иш тартиби, белгиланган қатнов ва оралиқ вақтларига, ҳаракат йўналиши ҳамда бекатларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш транспорт воситаларининг санитария ҳолатини рисоладагидек сақлаш бўйича алоҳида йўриқнома ўтказилди. Автобусларнинг қатнов олди техник кўрик ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ҳамда йўналишлар назоратини кучайтириш бўйича масъуллар белгиланди.

Шу тариқа Рамазон ойи давомида таровеҳ намозлари ўқиладиган вақтларда Тошкент шаҳридаги йирик масжидлар олдидаги йўлларнинг вақтинча ёпилиши ва автобус йўналишларининг ўзгаришини ҳисобга олиб автосаройлардан жалб этилган масъул ходимларнинг навбатчилиги ташкил этилди.

Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2019 йил 5 июнь кунига тўғри келиши ва дам олиш куни сифатида нишонланиши инобатга олиб халқимизга қулайлик яратиш, белгиланган манзилларига ўз вақтида етиб олишларини таъминлаш мақсадида жамият тармоқ корхоналарига бириктирилган йўналишларга автобусларнинг ишга чиқиши иш кунлари ҳисобида амалга оширилади. Яъни, ҳар бир йўналиш бўйича 04:00 да (дам олиш кунидан қарийб 2,5 соат олдинроқ) автобуслар йўналишларга чиқиши белгиланди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳридаги шоҳ кўчалар, магистрал йўлларда жойлашган масжидларда жамият ва тармоқ корхоналарининг масъул ходимлари томонидан соат 5:00 дан 7:00 га қадар навбатчилик ташкил этилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг