Эртадан юртимизга жазирама кириб келади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 24 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-25, кундузи 40-42 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 39-44 даража, айрим жойларда 46 даражагача иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 39-44 даража, айрим жойларда 46 даражагача иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
24-26 июль кунлари Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши сабабли республикамизда об-ҳаво жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Шу кунлари ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 4-6 даража юқори бўлади.
Кундузи ҳаво 41-44 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида 45-46 даражагача иссиқ бўлади.
25-27 июль кунлари республикамиз ҳудудида вақти-вақти билан шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш қум бўронлари билан бирга секундига 25-30 метргача бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter