Эрта ўлим хавфини камайтиришнинг осон йўли топилди
Австралиянинг Сидней университети олимлари эрта ўлим хавфини камайтиришнинг самарали ва осон йўлини топгани айтилмоқда.
Тадқиқот учун Буюк Британия тиббий ва генетик маълумотлар базасига киритилган спорт билан шуғулланмаган 25 000 нафар кишининг жисмоний фаоллиги ҳақидаги маълумотлар ўрганилди.
Шунингдек, уларнинг саломатлик кўрсаткичлари таҳлил этилди.
Маълум бўлишича, кунига атиги 3-4 дақиқалик фаол жисмоний юклама ўлим хавфини 40 фоиз, юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимолини эса 49 фоизгача камайтириши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter