Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эркинжон Турдимов: «Қоровул, фаррош, ҳайдовчи… Уларни байрамларда рағбатлантириш ҳам эсдан чиқиб қолади»

Эркинжон Турдимов: «Қоровул, фаррош, ҳайдовчи… Уларни байрамларда рағбатлантириш ҳам эсдан чиқиб қолади»

Фото: «Zarnews.uz»

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов жамоаларда қоровул, фаррош, ҳайдовчи ва бошқа техник ходимларга эътибор етарли эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар берди.

«Барча жамоада қоровул, фаррош, ҳайдовчи ва бошқа техник ходимлар штатлари бор. Гарчи хизмати муҳим бўлса-да, уларга эътибор етарли эмас. Маоши жуда кам бўлгани учун бу касб эгалари идорага номигагина келиб кетади, сидқидилдан ишламайди. Кўп жамоаларда уларнинг муносиб шароитда ишлаши, дам олиши учун имконият яратилмаган, иш қуроллари, махсус кийим учун маблағ ажратилмайди. Бундай тоифадаги кишилар байрамлар муносабати билан рағбатлантиришда ҳам эсдан чиқиб қолади. Ташкилотлар раҳбарлари, касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари бу масалаларга йил бошида алоҳида эътибор қаратиб, жиддий ўйлаб кўрсалар мақсадга мувофиқ бўларди», деган Эркинжон Турдимов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг