Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер масаласида ҳокимларнинг яна бир қатор ваколатлари бекор қилинмоқда

Ер масаласида ҳокимларнинг яна бир қатор ваколатлари бекор қилинмоқда

Ер кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев ўз Телеграм каналида маълум қилган.

Унга кўра, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов якунларини тасдиқлаш ваколати бекор қилинади. Шунингдек, ер участкаларини ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш талаби ҳам бекор қилиниши кўзда тутилган.

Депутатнинг айтишича, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда. Энди навбатдаги масала ижарага бериш бўйича ижара шартномалари ва қарорларни бекор қилишда ҳокимликлар ваколатини чеклаш ва буни фақатгина суд тартибида амалга оширишни белгилаб қўйиш билан боғлиқ.

«Умид қиламизки, қисқа вақт ичида ушбу масалада ҳам ижобий ечим бўлади. Фикримизча, ер муносабатларида ҳокимликлар ва бошқа давлат органларининг аралашувини чеклаб, очиқ, инсон омилидан холи тизимнинг ташкил этилиши ушбу соҳадаги коррупцион ҳолатларнинг йўқ бўлишига олиб келади. Бу энг тўғри йўл ва бу йўлдан тўхтамаслик керак», деб ёзган Кушербаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг