Энди жанговар тайёргарлик қўққисдан текширувдан ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтаётгани ва унда Президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
— Қуролли Кучларимиз барча давлат идоралари, муассаса ва корхоналар учун етук кадрлар тайёрлайдиган ҳақиқий мардлик ва юксак ватанпарварлик мактабига айланишига эришишимиз зарур, — деди Президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев бундан буён бир йилда камида тўрт марта қўққисдан жанговар тайёргарлик текшируви ўтказилишини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter