Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Камтар Эмомали Раҳмон: «Пешвои миллат» ўқиган мактаб қай аҳволда?

Камтар Эмомали Раҳмон: «Пешвои миллат» ўқиган мактаб қай аҳволда?

Мактаб-музейдан ўрин олган Тожикистон президентининг мўйқаламда чизилган расми.

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон журналистлари уюшмаси ташаббус билан Тожикистонга саёҳат уюштирилгани ҳақида хабар бергандик. 

Ушбу ташриф давомида журналистлар Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон таваллуд топган жой — Хатлон вилоятининг Данғара шаҳрида бўлишди. 

Ушбу ҳудудда жойлашган биринчи рақамли гимназия «Пешвои миллат» ўқиган мактаб саналади. Мактабда давлат раҳбарининг умр йўлига бағишланган музей ҳам мавжуд. Ундан жуда қизиқ ҳужжатлар ўрин олган: Эмомали Раҳмон мактабда қандай баҳога ўқиган, синфдошлари ким, ўқитувчилари, мактабдан кейинги фаолияти, ҳарбий хизмат ва сиёсий фаолиятига оид ҳужжатлар ҳам бор. 

Эмомали Раҳмон ўқиган синфда ўзбекистонлик журналистлар. Фото: Ҳамза Жумаев, Facebook.

Жумладан, қуйидаги расмда Эмомали Раҳмон синф ойнаси учун расми тасвирланган: бўлажак президент албатта биринчи ўринда эмас, ҳатто ўртада эмас, энг қуйи қатордан ўрин олган. 

Эмомали Раҳмоннинг ўқувчилик даври. Фото: Xabar.uz
«Пешвои миллат»нинг турли даврлардаги фаолиятига оид расмлар. Фото: Xabar.uz

Мактаб-музейдан Эмомали Раҳмоннинг ҳарбий хизматдаги фаолиятига оид маълумотлар ҳам ўрин олган. Маълумки, бўлажак раҳбар 1971-1974 йилларда Приморье ўлкасидаги Тинч океани флотида хизмат қилган, катта матрос даражасига эришган. 

Эмомали Раҳмон Тожикистонда юз берган фуқаролик уруши(1992-1997)да ҳам ҳал қилувчи фигуралардан бўлган. 

Катта матрос Эмомали Раҳмонов, 1970-йиллар. Фото: Xabar.uz 
Эмомали Раҳмон 1992 йилдан армия генерали унвонини олган. Фото: Xabar.uz

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг