ДХХнинг собиқ биноси ўрнида меҳмонхона қурилади
Тошкентда Radisson Collection Hotel, Tashkent премиум-класс меҳмонхонаси очилади.
Radisson Hotel Group компанияси «Metropol Group» МЧЖ билан 164 ўринли меҳмонхонани очиш бўйича битим имзолаган.
22 қаватли меҳмонхона 2026 йилда очилиши режалаштирилган бўлиб, Тошкент марказидаги Сайилгоҳ кўчасида жойлашган Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биноси ўрнида барпо этилади.
Эслатиб ўтамиз, «METROPOL GROUP» МЧЖ собиқ вазир Абдулазиз Комиловнинг ўғли – Камилов Данияр Абдулазизовичга тегишли бўлиб, у 2021 йили ДХХнинг собиқ биносини 210 млрд сўмга сотиб олган эди.
Шунингдек, Данияр Камилов яқинда собиқ «Қўқонспирт»ни ҳам сотиб олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter