Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ ва департамент ходимлари «пишаётган иш»нинг белига тепишди!..

ДХХ ва департамент ходимлари «пишаётган иш»нинг белига тепишди!..

Марғилон шаҳаридаги «Б» номли маҳалла раиси У.Ғ. 300 АҚШ доллари олаётганда ушланди. Оқсоқол шу пул эвазига  бир фуқарога «юқори лавозимда ишловчи танишлари» орқали («Ҳар бир оила -  тадбиркор»   дастури асосида) 30 млн. сўм кредит «олиб бермоқчи» эди. Бироқ Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХ ходимлари гўёки «пишиб қолган» ишнинг белига» тепишди.

Энди бу ёғи тергов, суд... Чунки, ҳолат юзасидан аллақачон фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди-да.

Бош прокуратура матбуот хизматининг ушбу хабарига марғилончасига «ўзимиздан жичча қўшсак», «Ҳар бир оила - тадбиркор»   -  маҳаллий эмас, Давлат дастури ҳисобланади. Бунинг учун озмунча маблағ аажратилгани йўқ. Фуқароларнинг косаси оқариши учун амалга оширилаётган шу каби хайрли ишлар «юқори лавозимда ишловчи танишлар» орқали битмаслиги ҳақида гап чиқишининг ўзига тоқат қилиб бўлмайди. Бундай гап-сўзлар ким-ким - маҳалла раисидан чиқиб, икки ўртада «соққа» қилиб қолишга уриниш эса икки карра ёқимсиздир.  

Мутасаддиларга инсоф, орган ходимларига тўзим берсин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг