Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ муқаддас Қуръоннинг нодир нусхасини четга сотаётганларни ушлади (видео)

ДХХ муқаддас Қуръоннинг нодир нусхасини четга сотаётганларни ушлади (видео)

Фото: видеодан скриншот

Давлат хавфсизлик хизмати муқаддас Қуръон китобининг нодир нусхасини мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишига чек қўйди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг экспертиза хулосасига кўра, XVI асрда қўлёзма шаклида битилган ушбу «Қуръони Карим» уста хаттот Мулла Юсуф Саххоф томонидан китоб шаклига келтирилган ва тахминан XIX аср охири XX аср бошларида қайта реставрация қилинган.

Мутахассислар фикрича, Самарқанд ҳаттотлик мактаби услубида ёзилган, қарийб 5 асрлик тарихга эга, саҳифаларига олтин суви юритилган, беназир, қўлёзма китобнинг тахминий қиймати 1 миллиард 880 миллион сўмга тенг.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тарихий, илмий ва бадиий қийматга эга бўлганлиги боис, ушбу нодир Қуръон китоби республикамиз ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши таъқиқланган китоблар сирасига киради ва эндиликда у Ўзбекистон тарихи давлат музейига топширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг