ДХХ газ таъминоти бўлими бошлиғини қўлга олди
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан порахўрликка қарши курашиш йўналишидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда «Оқдарётумангаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи, 1973 йилда туғилган Н.М.(исм-фамилия шартли) маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадонига электрон газ ҳисоблагич ўрнатиш ва уни тармоққа улаб бериш хизмати эвазига ундан 4 миллион сўм пул талаб қилиб, дастлаб 2 миллион сўмини пора» сифатида олган ҳамда яна 1 миллион сўм олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозир Н.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter