ДХМга энг кўп электрон рақамли имзо олиш бўйича мурожаат қилинган
Давлат хизматлари марказлари орқали 2018 йил дастлабки олти ойида қанча хизмат кўрсатилгани аниқланди. Бу ҳақда бугун, 29 июнь куни Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилди.
Энг кўп кўрсатилган хизматлар:
- Электрон рақамли имзо олиш — 397 344
- Болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаш — 243 242
- Пенсия тизимида ҳисобга қўйиш — 117 849
- Судланганлик ҳақидаги маълумотни олиш — 21 563
- Жисмоний шахснинг солиқдан қарзи тўғрисида маълумотни олиш — 18 060.
- Юридик университетга ҳужжат топшириш — 1 750
Кўриниб турибдики, бу йил биринчи ярмида Давлат хизматлари марказларига энг кўп мурожаатлар электрон рақамли имзо олувчилар, болаларини боғчага жойлаштирувчилар ва пенсияга чиқувчилар томонидан бўлган.
2018 йил 1 июлгача электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари давлат хизматлари марказлари томонидан бепул берилиши ҳақида аввал хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter