Душанба кунги йўловчи поездларининг айрим йўналишлари бекор қилинди
«Ўзтемирйўловчи» жамиятидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 14 июнь куни Тошкент-Хожикент-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси бекор қилинади!
«Тошкент минтақавий темир йўл узели» УКга қарашли ҚОДИРЯ-ОҚҚОВОҚ бекатлари оралиғининг 19-километридан 20-километригача бўлган темир йўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу сабабли, 14 июнь куни соат 07:10 да – «Тошкент – Хожикент», 10:10 да – «Хожикент – Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови тўхтатилмоқда.
Шу куни соат 14:06, 16:42, 17:31 ҳамда 19:13 да ҳаракатланадиган – «Тошкент-Хожикент-Тошкент» йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракати эса ўзгаришсиз қолади ва жадвал асосида қатнов амалга оширилади.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter