Дунёдаги шакар муаммоси Ўзбекистонга таъсир қилмайди — «Ангрен шакар»
Айни кунда дунёдаги сиёсий қалтис вазиятда Россия шакар экспортини тақиқлади. Қайд этилишича, бу чеклов Ўзбекистон истеъмолчиларига таъсир қилмайди.
«Ўзбекистонда бир йилда 700 минг тонна шакар истеъмол қилинади. Мамлакатдаги иккита шакар заводи – «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» МЧЖлар эса йил охирига қадар 800 минг тонна шакар ишлаб чиқаришни зиммасига олган. Бунинг учун хом-ашё захиралари ҳам етарли.
Мавжуд иккита маҳаллий шакар ишлаб чиқарувчиларимиз аҳолининг эҳтиёжларини қондиришга қурби етади.
Шакар заводларимиз истеъмолчиларни қўллаб-қувватлашга тайёр», — дейилади «Ангрен шакар» МЧЖ матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистонда шакар нархи қимматлашишни бошлаганига Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз муносабатини билдириб, асоссиз оширилган нарх-наво бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш мумкинлиги юзасидан огоҳлантирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter