Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунё бўйича энг узун ва энг қисқа рўза тутаётган мамлакатлар маълум қилинди

Дунё бўйича энг узун ва энг қисқа рўза тутаётган мамлакатлар маълум қилинди

Фото: «CNN»

Мутахассислар сайёрамиз бўйича энг узун ва энг қисқа рўза соатларини ҳисоблаб чиқдилар.

Маълум бўлишича, жорий йилги Рамазон ойида Нуук (Гренландия), Осло (Норвегия), Ҳелсинки (Финландия) каби шаҳарларда энг узун рўза вақти қайд этилмоқда. Ушбу шаҳарларда истиқомат қилувчи мусулмонлар сутканинг 20 соати давомида рўзадор бўладилар.

Умуман, Шимолий ҳамда Ғарбий Европа мамлакатларида рўза вақти хийла узоқ давом этишини кузатиш мумкин: Стогҳолм (Швеция) – 19 соат, Лондон (Буюк Британия) – 18,5 соат,  Брюссель (Бельгия) – 18 соат, Париж (Франция) – 17 соат. 

Қўшни Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда ҳам рўза вақти 18,5 соатни ташкил этади. Ислом бешиги бўлмиш Саудия Арабистонида эса бу йил рўза вақти 15 соатга тўғри келмоқда.

Ер шарининг жанубий ҳудудларида жойлашган Лотин Америкаси давлатларида энг қисқа рўза соатлари кузатилмоқда. Масалан, Аргентина ва Чили мамлакатларида суткалик рўза вақти 11,5 соатни ташкил этади. Австралия ҳамда унга ёндош Янги Зеландияда ҳам шу ҳолатни кузатиш мумкин.

Ўзбекистонда эса бу йил рўза тутиш вақти 17 соатдан кўпроқни ташкил этмоқда.

Рўза вақтини ҳисоблашда мамлакатнинг жуғрофий жойлашуви ва йил фасли ҳисобга олинади.

Албатта, Рамазон рўзаси соатлари қай бир мамлакатда узунроқ, қай бир ўлкада қисқароқ бўлиши мумкин. Муҳими, ислом уламолари тавсиясига кўра, рўзадор қанча кўп машаққат чекса, шунча кўп савобга нойил бўлади. Қолаверса, чин ихлосли мўмин учун вақтнинг узун-қисқалиги у қадар аҳамиятга ҳам эга эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг