Президент ва Дубай амири, «GM Uzbekistan» автомобиллари савдоси, вазирнинг «Очиқ хат»га муносабати ва куннинг бошқа хабарлари
Бугун, 26 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев БАА Бош вазири, Дубай амири билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида 26 март куни Дубай шаҳрида БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокара ўтказди.
Авто
«GM Uzbekistan» йирик кўнгилочар-савдо марказида автомобиллар савдосини йўлга қўйди
«GM Uzbekistan» АЖ мижозларга қулайлик яратиш мақсадида пойтахтнинг йирик «Samarqand Darvoza» кўнгилочар-савдо марказида автомобиллар савдосини йўлга қўйди.
Спорт
Конор Макгрегор спортдаги фаолиятини тугатди
Ирландиялик аралаш жанг (ММА) курашчиси Конор Макгрегор спортдаги фаолиятини тугатишини эълон қилди. Бу ҳақда 30 ёшли спортчи ўз «Твиттер»ида ёзди.
Тавсия қиламиз
Гулнора Каримовани ким «ўлдирди»? (1-мақола)
Таълим
Халқ таълими вазири ўзига нисбатан ёзилган «очиқ хат»га муносабат билдирди
«Ишонч» газетасида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга «очиқ хат» эълон қилинганди.
«Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари» мавзусида матбуот анжуманида вазир хатга ўз муносабатини билдирди.
«Бизнинг давримизда қийин эди, дарслик танқис, кассеталар ахтариб тил ўрганардик. Ҳозир эса тил ўрганиш учун ресурслар тиқилиб ётибди. «Ишонч» газетасида вазир инглиз тилини тарғиб қилиб, ёшларда ватанпарварлик ғояларини сусайтиряпти, деган мазмунда очиқ хат эълон қилган. Чет тилини тарғиб қилиш ватанпарварликка қарши чиқиш эмас. Инглиз тилини ўрганинг дегани — она тилини ўқиманг дегани эмас», таъкидлади Шерзод Шерматов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter