Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дўрмон» ижод уйида бир суткадан бери чироқ йўқ

«Дўрмон» ижод уйида бир суткадан бери чироқ йўқ

Фото: Ёзувчилар уюшмаси

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасига қарашли «Дўрмон» ижод уйи қарийб бир суткадан бери электр энергиясидан айрилган.

Бир қарашда унчалик ваҳимали эмасдек туюлади, кўп жойларда чироқ бўлмаслиги табиий ҳолга айланган. Аммо ёзувчилар уйида барибир чироқ ўчмаслиги керак, айниқса, уларда ҳамма нарса ток билан ишласа.

Биз ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида бугун, 10 май куни тушлик пайтида Тошкент вилояти Қибрай тумани электр тармоқлари бўлими билан боғландик. У ердан 10-15 дақиқада ёқиб юборишларини айтишди, қаердадир авария бўлган экан.

Лекин кечга келиб аниқ бўлдики, «Дўрмон» ҳамон зулмат остида. Биз яна электр тармоқларига сим қоқдик. Айтишларича, муаммо ҳалигача ҳал этилмаган, авария сабабини топишолмаётган экан. Топишлари билан улаб қўйишларини маълум қилишди.

Мутасаддилар ушбу кичик муаммога етарлича эътибор қаратишларига умид қилиб қоламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг