Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доллар сотаётган шахс тезкор тадбирда қўлга олинди

Доллар сотаётган шахс тезкор тадбирда қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Қ. фуқаро А.Г.га жами 3 400 АҚШ долларини 43,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида унинг ёнидан 6 500 Россия рубли, 67 млн сўм ва 5 евро пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг