Дмитрий Медведев Тошкентга келди
Россия бош вазири Дмитрий Медведев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди, дея ёзмоқда ЎзА.
Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов кутиб олган.
Тошкентда 1-2 ноябрь кунлари ўтадиган нуфузли анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ва Қирғиз республикаси бош вазирларини қабул қилган хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter