Диққат, танловга старт берилмоқда. Соврин — Малайзияга йўлланма

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган танловнинг 1-босқичига 2018 йил 10 октябрь куни соат 19:00 да старт берилади. Бу ҳақда вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Танловнинг 1-босқичи бир ой давом этиб, бунда ҳар куни соат 19-00 – 21-00 оралиғида «Ҳуқуқий ахборот» каналида эълон қилинган маълумотлар доирасида ҳуқуқий саволлар бериб борилади.
Танлов ғолибига Малайзияга бепул саёҳат қилиш имконини берувчи икки кишилик йўлланма тақдим этилади.
Танлов низоми билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter