Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент энг катта орзуларидан бирини маълум қилди

Президент энг катта орзуларидан бирини маълум қилди

Фото: «M.sputniknews-uz.com»

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига қилган ташрифи давомида Кармана туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси фаолияти билан танишди. Ушбу станцияси юртимиздаги илк қайта тикланувчи энергия манбаси бўлиб, 300 мингта қуёш панелларига эга ва 100 мегаВатт энергия ишлаб чиқаради.

Давлат раҳбари ташриф давомида журналистлар билан мулоқотда бўлди ва энергетика соҳаси келажаги ҳақида фикр билдирди.
­
- Юртимизда шундай имконият борки, бир йилнинг 320 кунида қуёш ярақлаб туради. Биз бу имкониятдан тўғри фойдаланишимиз ва экологик жиҳатдан тоза энергия ишлаб чиқишимиз лозим. Мен энергетика келажагини айнан шунда кўраман. Биласизми, менинг энг катта орзуларимдан бири шундаки - вақти келиб одамларимиз ўз уйида мана шундай қуёш панеллари ўрнатади ва ўз истеъмоли учун электр энергиясини ўзи ишлаб чиқаради, - деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Карманадаги қуёш фотоэлектр станциясида йилига 252 миллион килоВатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, натижада 80 миллион куб метр табиий газ тежалиши ва атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олиниши маълум қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг