Диний экстремизм ва ёт маданият — тараққиёт кушандаси
Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан партия сиёсий кенгашининг «Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик!» умумий шиори остида «Диний экстремизм ва ёт маданият тараққиёт кушандаси» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар 7-сонли туғруқ комплексида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси, шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шифокорлар, тиббиёт ходимлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда диний экстремизм инсоният билан бирга ХХI асрга кириб келган, энг хавфли ижтимоий иллатлардан бири эканлиги, диний рангбарангликни рад этиши билан мамлакат тараққиётининг муҳим тарихий омили бўлган фуқаролараро ҳамжиҳатликка раҳна солишига, ақидапарастлар нафақат ижтимоий ҳаётнинг сиёсий, иқтисодий ёки маданий соҳаларига зарар етказиши, балки жамиятга оммавий тарзда психологик босим ўтказиб, энг мудҳиш оқибатларга олиб келишига ҳамда динни сиёсийлаштириш ва сохталаштириш орқали мамлакатдаги ижтимоий барқарорликни издан чиқаришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатнинг олдини олишда партия ва жамоат ташкилотларини олдида турган ҳаётий муҳим масалалардан бири эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Давра суҳбати давомида сўзга чиққанлар бугунги ўта шиддатли даврда ёшларимизни ҳар қандай ёт ғоялар оқимидан сақлашимизда барчамиз бирдек огоҳ ҳамда масъул бўлишимиз таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter