Диетолог бодом ва ёнғоқнинг муҳим жиҳатини очиқлади
Бодом уйқу сифатини яхшилаши маълум қилинди. Бу ҳақда мутахассис Бринн Макдауэлл Fox News нашрига берган интервюсида маълум қилган.
«Бодом меваси мелатонин гормонининг манбаи ҳисобланади. У инсоннинг биологик кун тартибини яхшилайди ва ухлаш вақти келганини билдиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мелатонинга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш танангизнинг уйқу циклини яхшилашга ёрдам беради»,— дея таъкидлаган у.
.
Шу билан бирга, диетолог Кайли МакМорди ёнғоқнинг ҳам уйқу учун жуда фойдали эканлигини маълум қилган, чунки у мелатонин, серотонин ва магний манбаи ҳисобланади.
Яна бир диетолог Аманда К.Миллер, бананда углеводлар, триптофан ва мелатонин борлигини таъкидлалаб, тезда ухлаб қолишга ёрдам беради. Тинчлантирувчи озиқ-овқатларнинг яна бири сифатида лаванда ва ромашка чойларини ўз ичига олади, улар дам олишга ва ташвишларни камайтиришга ёрдам беради.
Мутахассислар гилос шарбати, жўхори уни, қизил икра, тухум, авакадо ва кивини мунтазам истеъмол қилишни маслаҳат беришган.
Аввалроқ кекса одамларда уйқу бузилиши сабаби ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter