Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диетолог арзон ва фойдали озиқ-овқатларни санаб ўтди

Диетолог арзон ва фойдали озиқ-овқатларни санаб ўтди

Швециялик диетолог Кристина Андерсон арзон ва фойдали маҳсулотлар номини келтириб ўтди. Бу ҳақда Svenska Dagbladet нашри ёзмоқда.

Шифокорнинг сўзларига кўра, диетага пиёзни қўшмоқ керак, чунки унинг таркибида витаминлар ва озуқавий моддалар мавжуд ва бактерицид таъсирига эга. Қизил пиёз айниқса антиоксидантларга бой.

Карам истеъмолига ҳам катта эътибор қаратмоқ лозим, у организмни саратон касаллигидан ҳимоя қилувчи моддаларни ўз ичига олади.

Шу билан бирга, ошқозон муаммосидан азият чекадиган одамлар карамни хом эмас, балки пишган ҳолда истеъмол қилишлари керак.

Диетолог шунингдек, кўплаб минералларни ўз ичига олган картошка, сабзи ва лавлаги каби илдизли сабзавотларини тез-тез истеъмол қилишни маслаҳат берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг