Депутатлар учун 430 миллион сўмга тўртта «Lacetti-2» сотиб олинади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси учун 4 та «Lacetti-2» русумидаги автомобил сотиб олинади. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан маълумот берилган.
Хабар қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Вазирлар Маҳкамаси хўжалик фаолияти бошқамаси Автохўжалиги учун 4 та «Lacetti-2» автомобилини қўшимча тарзда ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган. Автомобиллар Қонунчилик палатасига бириктирилган.
Молия вазирлиги томонидан аниқлик киритилишича, янги хизмат машиналарини сотиб олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан 430 миллион сўм ажратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter