Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутатлар Қурилиш вазири лавозимига янги номзодни маъқуллашди

Депутатлар Қурилиш вазири лавозимига янги номзодни маъқуллашди

Фото: «parliament.gov.uz»

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирилигига янги раҳбар номзоди депутатлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда «Юксалиш» ҳаракати хабар бермоқда.

Бугун, 29 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ботир Зокиров номзодини маъқулладилар. У бунга қадар вазирликда вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Аввалроқ Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан ушбу лавозим вакант бўлиб турган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини киритишни таклиф этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг