Депутат шифокорларни «боди камера» билан таъминлашни таклиф этди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова тиббиёт ходимларини «боди камера» билан таъминлаш лозимлигини айтди.
Унинг қайд этишича, «бу орқали фуқароларнинг ҳам, тиббиёт ходимининг ҳам масъулияти ошади, зўравонликларга барҳам берилади».
«Шу билан бирга, кўчада «Тез ёрдам» машинасига йўл бермаслик ҳолатларига нисбатан ҳам жарималар ҳажмини кўпайтириш керак. Хусусан, «тиббиёт ходими», «тиббий ёрдам» каби тушунчаларга таъриф берилиб, тиббиёт ходимлари фаолиятига аралашганлик қонунчиликда тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланиши зарур.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тиббиёт ходими фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи меъёр билан тўлдирилиши ҳам турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади», дея таклиф қилган депутат.
Эслатиб ўтамиз, кеча прокуратура Сурхондарёда шифокор аёвсиз калтаклангани бўйича баёнот берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter