Депутат «ўзбошимча ва қоидабузар» тўй кортежларини танқид қилди
«Телеграм» тармоғидаги каналлардан бирида Халқ депутатлари Учтепа туман кенгашининг депутати Нуриддин Зайнитдиновнинг «Йўлларда қонун устуворлиги таъминланиши учун ўзбошимчаликларга чек қўйилиши керак!» дея номланган мурожаати чиқди.
«Охирги кунларда ўзбошимчалик билан, тегишли рухсатсиз автомобил ойналарини 100 фоиз қорайтиб, стробоскоп (ялт-ялт этиб ёнувчи кўк-қизил маёқчалар), сирена ва овоз кучайтиргичларни ўрнатиб олиб, ўз қоидабузарлигини шу орқали яширишга, ўзини ҳаммадан устун эканлигини кўрсатишга уринувчи, ўзини юқори тутувчи ҳайдовчиларимиз кўпайиб кетмоқда.
Тўйга юрувчи машиналарни стробоскоп ва сирена ёқиб кортеж бўлиб юриши урфга кирмоқда» дейди депутат.
Нуриддин Зайнитдинов шунингдек, айрим ташкилотларнинг ходим ва мансабдорлари тезкор хизматларга алоқадор бўлмасалар-да, хизмат ёки шахсий автомобилларига рухсатсиз стробоскоп ўрнатиб, йўлларда ҳаракат вақтида авария холатларни юзага келтириб, стробоскоп ёқиб, беписандлик билан ёндашаётгани, ўз амалини суистеъмол қилаётгани ташвишли ҳолат эканлигини билдирган.
Унинг фикрича, «стробоскоп ўрнатиб, уни ёқиб юриш фақатгина оператив машиналарга, хизмат вақтидагина мумкинлигини кўпчилик унутиб қўйган».
Депутат ўз ўрнида бу ҳолатлар ИИББ ЙҲҲББнинг ҳам назоратидан четда қолаётганини ҳам таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter