Деновда 8,8 тонналик ош тайёр бўлди
Ёдингизда бўлса, Деновда ош рекорди янгиланиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун ана шу ваъда қилинган ош тайёрланди.
«Денов туманида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам ошини тайёрлаш учун 46 нафар ошпаз туни билан меҳнат қилиб, халқимизга хос аҳиллик, пазандалик ва бағрикенглик фазилатларини кенг намоён этди», — деб ёзмоқда ЎзА.
Тошкент шаҳридан олиб келинган 8.8 тонналик улкан қозонда дамланган паловхонтўра тушга яқин кенг жамаотчилик иштирокида ҳарбий қисм аскарлари, мурувват уйи, мактаб-интернат тарбияланувчилари, беморлар, ногиронлар ва эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.
Байрам паловидан Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудларидан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам баҳраманд бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter