Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деҳқонобод тумани Сурхондарё тасарруфига ўтдими?

Деҳқонобод тумани Сурхондарё тасарруфига ўтдими?

Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида «Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиб ўтди» номли хабар эълон қилинди.

Хабарда айтилишича, «2018 йил 15 май куни Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани, Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ва Сурхондарё вилоятининг Деҳқонобод туманларида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиб ўтди». Бизни ажаблантирган жиҳати, шу вақтга қадар Қашқадарё вилояти тасарруфида бўлган, Сурхондарёга чегарадош Деҳқонобод тумани қўшни вилоят тасарруфида этиб кўрсатилган.

ИИВ вазирлиги сайтидан скриншот

Рўйхатда Сурхондарё вилоятининг бошқа тумани йўқ экани бу техник хато эмаслигини кўрсатади.

Айтиш керакки, Деҳқонобод тумани узоқ йиллар илгари маълум муддат ҳақиқатдан ҳам Сурхондарё вилояти тасарруфида бўлган. Аммо бугунги кунда ушбу туман Қашқадарё вилояти ҳудуди ҳисобланади ва Сурхондарё таркибига киритилгани ҳақида норасмий-расмий хабар берилгани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг