Давлатга хоинлик қилишда айбланган «Р.Сайфулин иши» бўйича ахборот берилди
Ўзбекистон Респубикаси Олий судининг матбуот хизмати давлатга хоинлик қилиш ва бошқа жиноятларда айбланган Р.Сайфуллинга оид жиноят иши бўйича ахборот берди.
Унга кўра, 2020 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Жиноят кодексининг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) 1-қисми ва 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган Р.Сайфулинга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Бир неча ой давомида ўтказилган ёпиқ суд мажлиси натижасига кўра, Р.Сайфулинни юқорида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда Р.Сайфуллин турли йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органда, мамлакат миқёсидаги раҳбарлик идораларида фаолият кўрсатган. Шунингдек, маълум вақт Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига раҳбарлик қилгани ҳам айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter