Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқ шаҳри ва Тошкент туманида ДХМларнинг янги биноси фойдаланишга топширилди (фото)

Чирчиқ шаҳри ва Тошкент туманида ДХМларнинг янги биноси фойдаланишга топширилди (фото)

Фото: Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Давлат хизматлари Агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси вилоятнинг Чирчиқ шаҳри ва Тошкент туманида марказ фаолиятини кенгайтиришга эришди. Фойдаланишга топширилган ҳар иккала бино ҳам вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.  Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Айни кунда Чирчиқ шаҳрида 170 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 2018 йил давомида шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан жами 51 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилнинг 1-чорагида 42 мингдан ошди.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Бугунги кунда марказ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 100 дан ортиқ давлат хизматлари мазкур бинонинг ўзида ва турли идораларга бормаган ҳолда ўз ечимини топиши билан бирга, нотариус, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли фаолият турлари бўйича лицензиялар бериш каби хизматлар ушбу масканнинг ўзида мужассам ҳолда аҳолига хизмат кўрсатилиши таъминланади.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати

2018 йилнинг 1 июнидан Чирчиқ шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан вилоятда тажриба тариқасида  100 дан ортиқ  турдаги талаб юқори бўлган қўшимча давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилиши белгиланди. Шу жумладан, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги шаклга алмаштириш хизмати ҳам вилоят миқёсида мазкур марказда жорий этилиб, бугунги кунга қадар 9 мингдан ортиқ фуқароларга бу борада хизмат кўрсатилди.

Шунингдек, 190 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Тошкент туманида Давлат хизматлари маркази томонидан, 2018 йилда аҳолига 28 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. 2019 йилнинг ўтган олти ойида эса бу кўрсаткич 32 мингдан ошиб кетди. 

Фото: Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Марказ директори Фаррух Ҳусанбоевнинг айтишича, ташкилот бир вақтнинг ўзида 23 та қабул ойнасида мурожаатчиларга хизмат кўрсата олади. Замонавий жиҳозланган залдаги 3 та мониторда 100 дан ортиқ давлат хизмат турлари юзасидан тегишли маълумотлар марказга келувчи фуқароларга тақдим этилади.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг